Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 18:35 Чоп этиш версияси

Чизгиларда ҳаёт талқини

Чизгиларда ҳаёт талқини Таниқли рассом Александр Волков XX аср ўзбек тасвирий санъатининг етук намояндаларидан. Шарқ ва Ғарб услублари уйғунлигида яратган “Карвонлар”, “Сандалда”, “Арава”, “Рақс” каби асарларидаги фалсафий талқин, ўй-хаёллар ифодаси ўзига хослиги билан қимматлидир.

Александр Волков 1886 йил Фарғонада ҳарбий врач оиласида туғилган. Рассомликка иштиёқи баланд бўлган Александр етакчи олий ўқув юртларида таълим олган. 1919-1929 йилларда Ўзбекистон давлат санъат музейи директори вазифасида ишлаб, музей фаолиятини такомиллаштириш ва фондини бойитишга муносиб ҳисса қўшган.

Ўзбекистон давлат санъат музейида Музейлар ҳафталиги доирасида очилган навбатдаги кўргазма рассом Александр Волков ҳаёти ва ижодига, у қолдирган туркум асарлари намойишига бағишланди.

– Рассомнинг “Шоҳи Зинда”, “Бибихоним”, “Қишлоқда баҳор”, “Улоқ” каби асарлари бизга манзур бўлди, – дейди Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти талабаси Жавоҳир Эрназаров.

Кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган кўргазма очилишида сўз олганлар таниқли рассом Александр Волков асарлари ёш ижодкорлар учун катта мактаб вазифасини ўтаётганини қайд этди.

Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 465






Все о погоде - Pogoda.uz