ЎзА Ўзбек

11.05.2019 15:26 Чоп этиш версияси

Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси Римда ўтказиладиган мусиқа танловида қатнашади

Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси Римда ўтказиладиган мусиқа танловида қатнашади

Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ вакиллари шу йилнинг 9 май куни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказилган “Shymkent music games” кўп жанрли мусиқа танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Халқаро танловнинг чолғу ижрочилиги йўналишида институт Мусиқа таълими йўналиши жамоаси – ўқитувчилар Шоҳида Маҳкамова, Малоҳат Муҳитдинова ҳамда 1-курс талабалари Собиржон Тошметов, Шукурбек Ҳалилов, Шерзод Тошматовлар 1-ўринни қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланган. 

Мазкур ғалаба чирчиқлик талабаларга устозлари билан бирга 2020 йил Италиянинг Рим шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусиқа танловида иштирок этиш учун йўлланма беради.

ЎзА
9 055