ЎзА Ўзбек

26.11.2019 Чоп этиш версияси

Чимкент - гўзал шаҳар

Чимкент - гўзал шаҳар

Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида пойтахтмизда "Чимкент - гўзал шаҳар" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида дастлаб Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонасида китоблар кўргазмаси ҳамда амалий санъат намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилди.

Ёзувчи ва шоирлар иштирокидаги учрашувда адабий, маданий-маърифий мулоқотларимиз кўлами тобора кенгайиб бораётгани, бу эса халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилаётганидан дарак бераётгани таъкидланди.

Ўзбек Миллий академик драма театрида ташкил этилган гала-концертда қардош халқинг санъаткорлар ва истеъдодли ёшлар ижросида дўстлик, биродарлик, меҳр-муҳаббат, Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради.

2 751
Н.УСМОНОВА, ЎзА