ЎзА Ўзбек

11.02.2020 Чоп этиш версияси

Cалкам 4 минг йилдан буён ўчмайдиган олов ёки Ёнартоғ ҳақида

Cалкам 4 минг йилдан буён ўчмайдиган олов ёки Ёнартоғ ҳақида

Озарбайжонга борган одам салкам 4 минг йилдан буён ўчмай ёнаётган Ёнартоғни бир кўрмоқликни орзу қилади. Бокудан 27 километр узоқликда Каспий денгизи Апшерон ярим оролида жойлашган Ёнартоғ бугунги кунда ҳам дунё сайёҳларини ўзига ром этиб келади.

Ҳозиргача бундай мўъжиза дунёнинг 3 нуқтаси – Ироқда “Баба Гургур”, Туркманистонда “Дўзах дарвозаси” ва Озарбайжонда халқ тилида “Янардағ” номлари билан маълум ва машҳур. 

Снимок.PNG

Ҳикоя қилаётганимиз Ёнартоғ ҳақида Александр Дюма ва Марко Поло ҳам ўз асарларида тилга олган. Озарбайжон Геологик хизматининг маълум қилишича, оловнинг ёнишига асосий сабаб ер пўстлоғига яқин жойлашган газларнинг узлуксиз ер юзига сизиб чиқиши. Маҳаллий халқнинг айтишича эса бундан 200-300 йил олдин оловнинг тили 2-4 метргача кўтарилган. Бокуда нефть қазиб олина бошлагач олов пасайиши кузатилган ва аксарият қисми ўчган. Бунгача қадимда оташпарастлик намоёндалари Ёнартоғни илоҳийлаштириб, унга сажда ҳам қилишган. Улар учун ибодатхоналар, карвонсаройлар ҳам қурилган.

Снимок22.PNG

Фақатгина 2007 йилга келиб Озарбайжон Республикаси Президентининг қарорига кўра 64,55 гектар ерда тарихий-маданий ва табиий давлат қўриқхонаси ташкил этилган. 2018 йили қўриқхонада реконструкция ишлари бошланиб, 2019 йил 12 июнда янгиланган Ёнартоғнинг очилиш маросими сайёҳлар иштирокида ўтказилган.

Табиатнинг ҳар қандай мўъжизаси олдида инсон ақл заковати ожиз ва лолдир. Ёнартоғ улардан бири.

Озода Бекмуродова,
Озарбайжон. Боку шаҳри.

18 137
ЎзА