Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 21:06 Чоп этиш версияси

Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси

Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ҳамда унинг портретини яратиш бўйича ижодий танлов натижаларига бағишланган бадиий кўргазма очилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, санъатшунослар, мусаввирлар, журналистлар иштирок этди.

Фотокўргазма ва ижодий танлов Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми В.Бурмакин ва бошқалар ўзининг серқирра сиёсий фаолияти билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш юрт равнақи ва келажак авлоднинг комил инсонлар бўлиб улғайиши ҳамда санъат аҳли, хусусан, фото ва тасвирий санъат йўналишларида изланаётган ижодкорларнинг ижодий фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим ижодий имкон эканини таъкидлади.

9.JPG

Ислом Каримов Ватанимизни мустақил ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Узоқни кўра олиш, сиёсий билимдонлик, олижаноб инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган буюк шахс ва давлат арбоби Ислом Каримовнинг сиймосини яратиш ҳар бир ижодкор учун катта масъулият ва улкан шарафдир.

Кўргазма экспозициясидан жой олган “Ислом Каримов ғаллазорда”, “Ислом Каримов ёшлар даврасида”, “Саид Аҳмад ва Ислом Каримов”, “Ислом Каримов санъаткорлар даврасида”, “Ислом Каримов ҳарбийлар даврасида”, “Ислом Каримов ва Владимир Путин”, “Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев” каби қирққа яқин сараланган суратларда Биринчи Президентимизнинг сермазмун ҳаёти ва фаолияти акс этган.

Кўргазма доирасида Биринчи Президентимизнинг портретини яратиш мақсадида жорий йилнинг 31 июлига қадар ўтказилган ижодий танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

1.JPG

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринга Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Баҳодир Жалолов сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Зебинисо Шарипова ва учинчи ўрин Мақсуд Қосимовга насиб этди.

– Бу ижодий танловга профессионал рассомлар қаторида ҳаваскор ижодкорлар ҳам қатнашиб, халқимиз ва биз, мусаввирлар учун ниҳоятда қадрли ва ардоқли бўлган Ислом Каримов сиймосини тасвирларда бериш имконига эга бўлдик, – дейди Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Баҳодир Жалолов. – «Қаҳрамон», «Янги кунни ардоқлаб», «Муҳаббатдан юксак муҳаббат йўқ», «Ёруғликнинг тун билан кураши» ва «Ўзи билан ўзи юзма-юз» деб номланган чизмаларимда мустақиллик йилларида Ислом Каримов ва халқимиз босиб ўтган шарафли йўлни фалсафий тасвирлашга уриндим. Танлов ғолиби бўлганимни буюк шахсга чин маънодаги меҳр-муҳаббатим ифодаси, деб биламан.

Насиба Зиёдуллаева, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА
10 665






Все о погоде - Pogoda.uz