ЎзА Ўзбек

05.10.2018 Чоп этиш версияси

Бутунроссия давлат кинематография институтининг 100 йиллик юбилейи юртимизда ўтказилди

Бутунроссия давлат кинематография институтининг 100 йиллик юбилейи юртимизда ўтказилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистонда Бутунроссия давлат кинематография институти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мамлакатимизда кино санъатини ривожлантириш, унинг бадиий ҳамда саноат тузилмаларини қайта ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида Россия делегацияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири билан учрашди. Унда таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Россиялик мутахассислар томонидан ўзбекистонлик талабалар ҳамда қизиқувчилар учун “Актёрлик маҳорати”, “Кино”, “Анимация ва мультимедиа”, “Овоз режиссёрлиги” каби мавзуларда мастер-класслар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, “Ўзбеккино” миллий агентлиги Бош директори билан ўтказилган учрашувларда мамлакатимизда маданият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзаро ҳамкорлик келишувлари ҳақида сўз борди.

– Кино ва санъат соҳасидаги ҳамкорлигимиз янада ривожланади, – деди С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти ректори, профессор Владимир Малишев. – Институтимизнинг 100 йиллик юбилейи Ўзбекистонда ўтказилаётгани ҳам фикримиз далилидир.

1.jpg

2.jpg

12.jpg


6 522
Муҳайё Тошқораева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА