ЎзА Ўзбек

18.02.2020 Чоп этиш версияси

Бухорода катта тўйга тайёргарлик кўрилмоқда

Бухорода катта тўйга тайёргарлик кўрилмоқда

Бухоро – буюк алломалар, азиз авлиёлар юрти. Бухоро – Аллоҳ назари тушган замин. Олти ишонарли ҳадислар тўпламини жаҳон аҳлига туҳфа этган буюк бобокалонимиз Имом Бухорий ҳазратлари шу заминда таваллуд топган. Бу ерда етти тасаввуф дарғалари – етти пир абадий қўним топган. 

photo5359833518999448565.jpg

Азалдан Шариф, яъни шарофатли, шарафли мақомида бўлган Бухоро шаҳри эндиликда Ислом олами маданияти пойтахти, деб ҳам атала бошлади.

Жорий йилнинг апрель ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти мутасаддилари, узоқ ва яқин қўшни давлатлар маданият вазирлари, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА раҳбарлари, жаҳоннинг таниқли тарихчи ва шарқшунос олимлари 2020 йилда Ислом олами маданияти пойтахти мақомига эга бўлган Бухорони қутлаш учун “Бухоро – 2020 ислом олами пойтахти” тадбирларида иштирок этади. 

photo5359833518999448566.jpg

Ушбу тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида АЙСЕСКО халқаро ташкилоти раҳбарининг биринчи ўринбосари Рихиати Салиҳ Нажиб бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ушбу нуфузли делегация аъзолари ҳамда мамлакатимиз мутасадди ташкилотлари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтди. 

photo5359833518999448567.jpg

Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзолари Бухоро шаҳрида тадбир ўтказиладиган асосий майдонлар ва конференция заллари билан танишиб, шаҳарнинг қадимий обидаларини зиёрат қилади. Тошкент шаҳрида мазкур тадбирларни юксак савияда ўтказиш бўйича матбуот анжумани ташкил этилади.

5 467
Шоазим МИНОВАРОВ, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ЎзА