ЎзА Ўзбек

21.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугундан “Шум бола-2020” халқаро кинофестистивали доирасидаги томошалар бошланади

Бугундан “Шум бола-2020” халқаро кинофестистивали доирасидаги томошалар бошланади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Тошкентдаги Гёте институти “Шлингель” халқаро кинофестивали билан ҳамкорликда “Шум бола-2020” кинофестивали ўтказилади.

Фестиваль 21-25 сентябрь кунлари Ҳумо аренада бўлиб ўтади. “Шлингель” халқаро кинофестивали томонидан замонавий ҳамда долзарб мавзудаги немис фильмлари ўзбек ва рус тилларида намойиш этилади. 

Шунингдек, фестиваль доирасида ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан яратилган “Зумраша” киножурналининг янги фильмлари тақдим этилади.

“Шум бола-2020” фестивали болалар, ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Намойишларга кириш бепул.

Томошалар душанба, чоршанба ва жума кунлари рус, сешанба ва пайшанба кунлари ўзбек тилида намойиш этилади.

Фестиваль дастуридан Германиянинг “Жуда қалин дўстлар”, “Кўринмас Сю”, “Рокка дунёни ўзгартиради”, “Фрици – тарихдаги бурилиш нуқтаси” каби фильмлар ўрин олган.

5 605
ЎзА