ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбекистонда яна бир телеканал иш бошламоқда

Бугун Ўзбекистонда яна бир телеканал иш бошламоқда

Бугун соат 12:00дан “Ўзбекистон тарихи” телеканали ўз эфирларини узатишни бошлайди.

Канал Президент қарорига кўра, “UzHD” телеканали негизида ташкил қилинди ва у 5 йўналишда фаолият юритади. Ҳар бир йўналиш 5 таҳририят томонидан амалга оширилади: “Ўзбекистон тарихи“, “Жаҳон тарихи ва цивилизация“, “Археология ва музейлар“, “Илмий-оммабоп фильмлар“ таҳририятлари ҳамда “Тезкор дубляж“ студияси. 

65e04b28-ba45-4b63-8fcb-c43ff6e8f69a.jpg

Ҳар бир таркибий бўлинма қошида ФА билан Меморандум доирасидаги келишувга асосан Экспертлар кенгаши фаолият юритади. Шунингдек, штат асосида илмий котиб ва маслаҳатчи ишлайди. Қарор билан юкланган устувор вазифа - мунозара майдончаси ташкил қилинган, яъни тўғридан-тўғри эфирда баҳс имконини берувчи юқори тиниқликда ишловчи студия ажратилган. Шунингдек, давра суҳбати, интервьюларга мўлжалланган кичик студия ҳамда академик дарс учун замонавий жиҳозланган синф хонаси ташкил қилинган. Дастурлар HD форматда, 24 соат узлуксиз эфирга узатилади.

photo5429295960653146951.jpg


14 012
ЎзА