ЎзА Ўзбек

01.09.2019 Чоп этиш версияси

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни

1 сентябрь – йилнинг 244-куни. Йил охирлашига 121 кун қолди. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни – умумхалқ байрами.

Бугунги кунни Арманистон, Белорус, Латвия, Литва, Молдавия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Украинада – Билимлар куни сифатида нишонлашмоқда.

ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИДА:

1774 йил – Бухоро ҳукмдори Дониёлбий оталиқ томонидан Россияга юборилган, таркибида 64 киши ва 20 нафар озод этилган рус асирлари бўлган биринчи элчилик миссияси Аштархон (Астрахон) шаҳрига келишди ва Астрахон генерал-губерматори П. Кречетников ҳузурида бўлишди. Сўнгра Москвага йўл олишди.

1867 йил – Туркистон генерал-губернатори Константин Петрович фон Кауфман таклиф этган 12 моддадан иборат тинчлик сулҳи имзоланиб, элчи Мусабек мирохур орқали Бухоро амири Музаффар ҳузурига тасдиқланиш учун юборилди.

1909 йил – биолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Аҳрор Музаффаров (1909–1987) дунёга келди. У 1979 йилда Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлган.

1918 йил – Адлия халқ комиссарлиги йиғилишида Туркистон АССРнинг бўлғуси суд тизими муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида янги тизимнинг таркибий тузилиши аниқлаб олинди ва шу асосда ҳайъат аъзоларига тегишли лойиҳаларни тайёрлаш вазифаси юклатилди.

1918 йил – Туркистон Халқ комиссарлари совети қошида Давлат опера театри ташкил этилди.

1920 йил – Туркистон фронтидаги қизил аскарларнинг сони 182 минг 800 нафарга етди.

1922 йил – режиссёр, актёр, педагог, Ўзбекистон халқ артисти Тошхўжа Хўжаев (1922–1975) дунёга келди.

1922 йил – Туркистон мусиқа техникуми ташкил этилди.

1922 йил – Амударё вилоят иқтисодий кенгаши ўз фаолиятини амалга ошира бошлади.

1926 йил – ҳайкалтарош, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси халқ рассоми Дмитрий Рябичев (1926–1995) дунёга келди. У Тошкентдаги 1971 йилда “Ойбек”, 1976 йилда “Жасорат”, 1982 йилда “Халқлар дўстлиги” ва бошқа монумент ва ёдгорликлар муаллифи.

1929 йил – лирик хонанда ва бастакор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров туғилди.

1935 йил – Оққўрғон туманининг нашри – “Оққўрғон овози” газетаси чиқа бошлади.

1938 йил – Термиз шаҳридаги 32 гектар майдонда Ўзбекистондаги иккинчи ҳайвонот боғи ташкил этилди. Биринчиси 1924 йилда Тошкентда очилган.

1939-йил – график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми Низомиддин Холиқов дунёга келди.

1940 йил – Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси Собир Ражабов таваллуд топди.

1942 йил – кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Саидаҳрол Тўхтаев дунёга келди. У 1996 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

1945 йил – Бухоро Бирлашган педагогика ва ўқитувчилар институтининг Қарши филиали очилди.

1946 йил – Бухорода мусулмон дунёсига машҳур бўлган қадимий Мир араб мадрасаси қайта очилди.

1950 йил – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети бюроси “Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг иши тўғрисида”ги масалани кўриб, академия олимларидан шарқшунос ва тарихчи Абдусамад Бобохўжаев, адабиётшунос ва файласуф Воҳид Зоҳидов, иқтисодчи Олим Аминов, тилшунос Олим Усмонов ва бошқаларни ноҳақ равишда қоралади.

1962 йил – инфекционист-терапевт, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Александр Катсенович (1897–1962) вафот этди. У Ўзбекистонда учрайдиган геморрагик иситмани биринчи бўлиб аниқлаган.

1968 йил – ўзбек миллий профессионал театрининг биринчи рассомларидан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шоназир Шораҳимов (1908–1968) вафот этди.

1971 йил – Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон туманида “Давр” газетаси нашр этила бошланди.

1978 йил – Ғайратийнинг “Али кичкина” спектакли билан Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри очилди.

1985 йил – республика ҳунар-техника билим юртларидаги ўқув жараёнида “Информатика асослари ва ҳисоблаш техникаси” ўқув предмети сифатида ўқитила бошланди.

1987 йил – КПСС Марказий Қўмитаси ва СССР Министрлар Советининг “Совет меъморчилиги ва шаҳарсозлигининг навбатдаги тараққиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1989 йил – актёр, режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Бақо Тожиев (1913–1989) вафот этди.

1991 йил – Тошкентдаги Марказий майдонни Мустақиллик майдони деб аташ ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

1991 йил – “Совет Ўзбекистони” газетаси “Ўзбекистон овози” номи билан чоп этила бошлади.

1991 йил – “Оила ва жамият” газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.

1993 йил – Тошкентда Улуғбек ҳайкали очилди.

1994 йил – Германия Федератив Республикаси пойтахти Боннда Ўзбекистон Республикасининг Европадаги биринчи элчихонаси очилди.

1996 йил – Тошкентда Олимпия шон-шуҳрати музейи очилди. Унда Халқаро Олимпиада қўмитаси Президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этди. У Осиё қитъасида биринчи ташкил қилинган олимпия музейи ҳисобланади.

1996 йил – Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан олтин ва кумушдан 100 сўмлик юбилей тангалари зарб этилди.

1997 йил – Самарқандда И халқаро “Шарқ тароналари” фестивали ниҳоясига етди. 26 августда бошланган фестивалда 30 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди.

1998 йил – Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси амалга киритилди.

1999 йил – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Дўрмон қароргоҳида Россия Федерацияси Мудофаа вазири Игор Сергеевни қабул қилди. Учрашув чоғида Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва террорчиликка қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш, Қирғизистоннинг жанубида юзага келган вазиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилди, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

2001 йил – Тошкентда 17 августдан бошланган теннис бўйича “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти” (УН Cуп) халқаро ўсмирлар турнири ниҳоясига етди.

2001 йил – Ўзбекистонда 1000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди.

2005 йил – Мустақиллик майдонидаги Эзгулик аркаси қуриб битказилди.

2009 йил – Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу маросим Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллик тантаналарига уланиб кетди.

ЖАҲОН ТАРИХИДА:

1712 йил – Хитойдаги миссионер Франсуа Ксаве дЪАнтрекол Францияга Хитой чиннисининг тайёрланиш сири фош этилган мактуб жўнатди. Европа шу йўл билан чинни ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштирди.

1715 йил – Франциянинг 1643–1715 йиллардаги қироли Людовик ХИВ (1638–1715) вафот этди. Ривоятларга кўра, “Давлат – бу мен” ибораси унга тегишли.

1870 йил – таркибида Наполеон ИИИ ҳам бўлган Франция қўшини Седан қалъаси ёнида қуршаб олинди. Франция қўшини немисларнинг 140 минглик қўшини орасидан қуршовни ёриб ўта олмади.

1887 йил – Эмил Берлинер граммофон пластинкаси ихтироси учун патент олди.

1881 йилМихайловскоэ кўрфазидан Қизил Арватгача бўлган 217 чақиримли темир йўл ишга туширилди.

1897 йил – Бостонда метро очилди.

1917 йил – Россия республика деб эълон қилинди. Ҳокимият Александр Фёдорович Керенский бошчилигидаги директорияга ўтди.

1920 йил – французлар мандати остида “Улуғ Ливан давлати” ташкил топди.

1921 йил – РСФСР таркибида Кабарда мухтор вилояти тузилди.

1923 йил – Япониянинг Токио ва Ёкохама шаҳарлари жойлашган Канто районининг жанубий қисмида зилзила содир бўлди. Зилзила кучи 12 балли шкала бўйича 10–11 балл, магнитудаси 7,9 бўлган. У Япония тарихида энг кўп талафотлар ва қурбонлар келтирган зилзила ҳисобланади.

1928 йил – Албания қироллик деб эълон қилинди.

1931 йил – Т. Погребтский биринчи марта Марказий Тяншан тоғларидаги 6995 метрлик Хонтангри чўққисига чиқди.

1939 йил – Германия Полшага уруш қилиб, Иккинчи жаҳон урушини (1939–1945) бошлади.

1939 йил – СССР Олий Совети умумий ҳарбий мажбурият ҳақида янги қонун қабул қилиб, армияга чақиришни 21 ёшдан эмас, балки 18 ёшдан белгилади.

1951 йилСан-Франсискода АҚШ ва Япония ўртасида Хавфсизлик бўйича Тинч океан пакти имзоланди. Япониядан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилди.

1951 йил – Лондонда дунёдаги биринчи супермаркет очилди.

1969 йил – яширин сиёсий ташкилот аъзолари – ёш армия офицерлари гуруҳи Ливияда монархияни ағдариб ташлаб, Ливия Араб Республикаси тузилганлигини эълон қилди.

1970 йил – француз ёзувчиси, Франция Фанлар академияси аъзоси Франсуа Мориак (1885–1970) вафот этди. У 1952 йилда Нобел мукофоти лауреати бўлган.

1971 йил – Қатар мустақил давлат деб эълон қилинди.

1975 йил – Германия Федератив Республикасининг “Бундестаг сайлови ҳақида” қонуни қабул қилинди.

1992 йил – Словакия Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.

2000 йил – Россия Федерацияси Давлат Кенгаши тузилди.

Ўзбекистон Миллий университети талабаси

Алишер Эгамбердиев тайёрлади


14 271
ЎзА