ЎзА Ўзбек

09.07.2019 16:02 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


9 июль

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Алишер Мақсудов 1974 йил 9 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

У 1996 йил Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноати институтини, 2003 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Алишер Мақсудов меҳнат фаолияти давомида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Алишер Мақсудов “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасида 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!


ЎзА
2 541