ЎзА Ўзбек

10.07.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

10 июль

“Дўстлик” ордени соҳиби, “ Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев 1958 йил 10 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ойбек музейи, Вазирлар махкамаси, Давлат ва жамият қурилиши академияси ва бошқа идораларда хизмат қилган. 

Ижодкорнинг “Жадид драмаси”, “Жамият кўзгуси”, “ Завқий ижодида фальклор мотивлари”, “Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари”, “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”, “Саҳна маънавияти” каби асарлари чоп этилган.

Шуҳрат Ризаев 2017 йил 18 августда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлангунга қадар “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

3 328
ЎзА​