ЎзА Ўзбек

11.07.2019 11:37 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

11 июль

Ўзбекистон Қаҳрамони, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Гайратдин Ходжаниязов 1948 йил 11 июлда Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида туғилган.

У 1972 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг тарих факультетини тамомлаган.

Г.Хожаниязов археология соҳасида қатор изланишлар олиб борган, шунингдек, бу соҳадаги кўплаб китоб ва монографиялар муаллифи. Унинг 130дан ортиқ илмий мақолалари археология, қадимги Хоразмнинг ўрта аср тарихи фортификацияси, ўлканинг диний-ижтимоий ёдгорликлари, этноархеология ва бошқа масалаларга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Гайратдин Ходжаниязов Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва тарихи ёдгорликларини муҳофаза қилиш жамияти раиси сифатида хизмат қилган, шунингдек, атоқли инсонларнинг топономик номлари объектларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Республика комиссия аъзоси бўлган.

Унинг илмий изланишлари натижалари, мақолалари нафақат мамлакатимиз, балки Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия, Франция, Англия ва Австралия нашрларида ҳам чоп этиб келинмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг! 

ЎзА
2 160