ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


10 сентябрь

Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова 1949 йил 10 сентябрда Тошкент вилоятида туғилган.

Санъаткор Ўзбек миллий академик театри ижодий фаолияти ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган иқтидорли актёрлардан бири ҳисобланади. Меҳнатсеварлиги, талабчанлиги ва тинмай ижодий изланиши туфайли унинг истеъдоди мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.

Томошабинлар унинг театр саҳнасидаги “Парвоз”да Санам, “Абу Райҳон Беруний”да Гулсанам, “Уйланиш”да Агафья, “Бой ила хизматчи”да Гулбаҳор “Отелло”да Дездемона, “Қутлуғ қон”да Гулнор, “Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари”да Кумуш каби ролларини яхши билади.

Гавҳар Зокирова театрдаги фаолияти билан бир қаторда видеофильм ва бадиий фильмларда хам кўплаб роллар ижро этган. Жумладан, элимиз севиб томоша қиладиган “Тўйлар муборак”да Нигора, “Юулдузимни қайтариб бер”да Гули, “Тилсимой”, “Севинч”да Она каби турли характерли образлар яратди.

У ўзининг серқирра ижодкорлиги билан томошабанлар меҳрини қозона олган санъаткорларимиздан бири саналади.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг


9 694
ЎзА