ЎзА Ўзбек

26.11.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

26 ноябрь

Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева 1960 йил 26 ноябрда Андижон вилояти Булоқбоши туманида туғилган. 

Муножат Йўлчиева дунё санъат ихлосмандларига ўзбек миллий мусиқаси, мақом санъатини юксак савияда тақдим этиб келаётган хонанда саналади. Унинг ижроси ғоят мукаммаллиги, самимияти, миллий санъатимизнинг бой мактаб ва анъаналарига таянилгани, энг муҳими эса доимо жонли ижрога асослангани билан қадрлидир.

Дунёнинг нуфузли концерт залларини кўп бора забт этган санъаткор халқимизнинг юрагидан ҳам чуқур жой олган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta 
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru 
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг!

5 404
ЎзА