ЎзА Ўзбек

25.03.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

25 март

Саъдулла Ҳаким – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси.

Ижодкорни ўқувчилар “Ҳамал тонглари”, “Сен кутган баҳор”, “Ёз оқшоми”, “Она сўз”, “Кўнгил юзи”, “Кўҳна нақл” каби шеърий китоблари орқали яхши билади.

Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш тумани туғилган. ТошДУ, ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. Шу кунгача қатор масъул лавозимларда ишлаган. 

Саъдулла Ҳаким “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.

Навоий ва Бобур

Она тили ори, ғурури
Асрлардан садо беради.
Навоийдан сўз айта туриб,
Тилга Бобур келаверади.

Олти кунда яралмиш олам
Ва одам ҳам. Шукрона айта
Биз февралнинг олти кунида
Туғиламиз ҳар йили қайта.

Ҳали борлиқ қиш уйқусида,
Ҳали кўзин очмайин бодом, —
Туркий замин кенгликларида
Чапараста гуллайди одам.

Сен, эй кўнгил, гар тиларсан хўб,
Сўз сеҳридан умрингга нажот, —
Мир Алишер этагини ўп,
Бобур Мирзо эшигида ёт…

Она тили ори, ғурури
Асрлардан садо беради.
Навоийдан сўз айта туриб
Дилга Бобур келаверади!

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

5 596
И.Аввалбоев тайёрлади. ЎзА