ЎзА Ўзбек

24.03.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

24 март

Шукур Холмирзаев – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. Ўзбек ҳикоячилигини Абдулла Қаҳҳордан кейин янги, юқори босқичга кўтарган ёзувчилардан бири.

Шукур Холмирзаев 1940 йил 24 мартда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетида таҳсил олган. Ёзувчининг илк қиссаси “Оқ отли” деб номланган. Талабалик йилларида ёзилган “Тўлқинлар”, “Ўн саккизга кирмаган ким бор?” қиссалари ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинган.

Кейинчалик адибнинг “Олис юлдузлар остида”, “Ҳаёт абадий”, “Оғир тош кўчса...”, “Бодом қишда гуллади”, “Сўнмас олов”, “Тоғларга қор тушди” каби ҳикоялар тўпламлари, “Сўнгги бекат”, “Қил кўприк”, “Йўловчи”, “Олабўжи” романлари чоп этилди.

Шукур Холмирзаевнинг ҳикоя, қисса ва романлари кутилмаган воқеалар, характерларга бойлиги билан ажралиб туради.

Ёзувчи 2005 йил 29 cентябрда Тошкент шаҳрида вафот этган.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

5 113
И.Аввалбоев тайёрлади. ЎзА