ЎзА Ўзбек

14.03.2019 09:00 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун​ (14 март)​

Бугун туғилган кун​ (14 март)​

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайтида янги рукн, янги лойиҳа ташкил этилди. 

«Бугун туғилган кун» деб номланган ушбу лойиҳада турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар, ўз касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

* * *

Дўстлар, бир зот келмоқда асрларни оралаб,
Эзгуликни улуғлаб, разолатни қоралаб,
Кафтида қуёш тутиб, зулмат кўксин поралаб,
Ҳар кўнгилдан кўнгилга сафар қилар Навоий,
Дилларни асир айлаб, зафар қилар Навоий...

d8402ebe-d61c-48dc-b35f-018cae949015.jpg
Мана шундай дилга яқин, мулоҳазага чорловчи сатрлари ва журналистика соҳасидаги қатор лойиҳалари билан ўз мухлисларини топган Нодир Жонузоқ 1976 йил 14 мартда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган.

Ижодкор талабалик пайтида – 1997 йил республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари ғолиби бўлган. Унинг китоби “Томчилар” деб номланган.

Ўқувчилар унинг “Сизни севар эдим”, “Меҳрибоним” номли шеърий тўпламлари, “Ўн етти лаҳза”, “Нилуфар”, “Синиқ ой” каби бир қатор достонларини яхши қабул қилди.

Телетомошабинлар Нодир Жонузоқнинг “Ёзувчи ва замон”, “Шеър ва шуур”, “Гап чиқди”, “Оқ ва қора”, “Шахсий фикр”, “Ҳаёт гўзал!”, “Ижодий учрашувлар” сингари кўрсатув ва токшоуларини ҳам яхши билади.

Ижодкорни бугунги сана – таваллуд топган куни билан қутлаб, оиласига хотиржамлик, ижодига зафарлар тилаймиз!

PS: Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Телеграмм: @UzA_pochta 
Email: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru 
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37.

Ҳар куни сайтимизни кузатиб боринг...

ЎзА
4 813