ЎзА Ўзбек

13.06.2019 09:00 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

  13 июн

«Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Саидолим Насретдинов 1970 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган

С.Насретдинов 1992 йил Тошкент Давлат университетини, 2004 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабида Бизнес бошқаруви йўналишини тугатган.

Саидолим Насретдинов меҳнат фаолиятини 1992 йилда Тошкент Давлат университети механика кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган. 2014 йил «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқарув раислигига тайинлангунга қадар ҳам суғурта фаолияти билан шуғулланувчи турли идораларда масъул лавозимларда ишлаган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!


ЎзА
3 149