ЎзА Ўзбек

13.08.2019 10:14 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

13 август

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 1964 йил 13 августда Бухоро шаҳрида таваллуд топган.

У 1986 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Муҳандис-гидротехник, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор массиви Сув хўжалиги бошқармаси катта муҳандис-гидротехниги, бош муҳандиси лавозимидан бошлаган. Шавкат Ҳамроев 2018 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири лавозимига тайинлангунга қадар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Шавкат Ҳамроев 2011 йил “Дўстлик” ордени, 2016 йил “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони, 2017 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” унвони билан мукофотланган.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37.

Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА
4 039