ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

13 август

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.

У 1972 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.

Ўзбекистон радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, “Савдогар” газетасида турли вазифаларда ишлаган.

Усмон Азимнинг 1979 йилда чоп этилган илк “Инсонни тушуниш” шеърий китобининг ўзиёқ адабий жамоатчилик томонидан алоҳида эътироф этилган. Шундан сўнг “Ҳолат”, “Оқибат”, “Кўзгу”, “Сурат парчалари”, “Дарс”, “Иккинчи апрел”, “Бахшиёна”, “Ғаройиб аждарҳо”, “Уйғониш азоби”, “Ғусса”, “Узун тун”, “Бор экан-да, йўқ экан”, “Куз”, “Фонус”, “Юрак” каби шеърий китоблари, “Жоду” насрий тўплами, “Адибнинг умри”, “Жимлик” драматик асарлари босилди. Шоирнинг “Сайланма”си ҳамда қатор шеърий китоблари адабий жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.

Усмон Азим моҳир таржимон ҳамдир. Ўз навбатида унинг шеърлари ҳам француз, немис, инглиз, поляк каби бошқа кўплаб тилларга таржима қилинди.

Усмон Азим йилнинг энг яхши шеърий асарлари номинацияси бўйича “Офарин” мукофотига, Грузиянинг В.Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. У 1997 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37.

Сайтимизни кузатиб боринг!

5 476
ЎзА