ЎзА Ўзбек

13.06.2019 10:53 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


“Саодат” журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова 1965 йилнинг 13 июнида Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган.

13 июн 

У Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. Ўқувчилар ижодкорнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китобни яхши билади. 

Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Мунаввара Усмонова 2013 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг! 


ЎзА
2 286