Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Бу йил болалар учун қандай дизайнли янги кийимлар яратилади?

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташаббуси билан анъанавий “Болажонлар – Ширинтойлар” болалар мода фестивали бўлиб ўтди.

2000 йилдан буён ўтказилиб келинаётган фестивалда бу йил 30 дан ортиқ дизайнер иштирок этди.

Бу йил болалар учун янги кийим дизайнларини яратишда экологик тоза, қулай ва соғлик учун фойдали табиий матолардан фойдаланишга эътибор қаратилди. Барча либослар мамлакатимиз табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудлардаги миллий анъана ва урф-одатлар, иқлимий жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда тайёрланди.

– Бу йилги танлов учун либос яратиш жараёнида асосан табиий матолардан фойдаланишга ҳаракат қилдим, – деди Дилноз Эркинова. – Сабаби табиий матолардан ишланган либослар гўзал ва қулай бўлиши билан бирга, болаларимизнинг саломатлиги учун ҳам фойдали деб ўйлайман.

Фестиваль доирасида кўзга кўринган иқтидорли дизайнерлар томонидан болалар мода оламига бағишланган маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтди. Таниқли дизайнер Наталья Гермидернинг маърузаси ёш дизайнерларда катта қизиқиш уйғотди. У батик услуби, яъни матога қўл меҳнати ёрдамида расм чизиш санъатининг сир-асрорлари ҳақида маълумот берди.

Фестивалда ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Файёз Ачилов, ЎзА
6 187