ЎзА Ўзбек

21.09.2020 Чоп этиш версияси

Болажонлар учун янги мультипликацион асар устида ишланмоқда

Болажонлар учун янги  мультипликацион асар устида ишланмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Futurist Studio” томонидан "Сеҳрли қаламдон" номли мультипликацион фильм устида иш бошланди, дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги.

Мазкур анимацион фильмга ўқув қуроллари таркибига кирувчи қаламдон асос қилиб олинган. Мультфильмда бош қаҳрамон – Иқболнинг мактабда бошидан ўтказган саргузаштлари, сеҳрли қаламдон ичидаги қалам, ручка, қалам йўнғич, чизғич, ўчирғич каби ўқув қуролларининг "жонланиб", соҳиби дуч келган муаммоларни ҳал қилишга шайланиши каби воқеалар тасвирланган.

"Сеҳрли қаламдон" мультфильмининг давомийлиги тахминан 10 дақиқа бўлиб, 3-14 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.

5 592
ЎзА