ЎзА Ўзбек

01.06.2018 22:40 Чоп этиш версияси

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ, ҲЕЧ БЎЛМАСА БИР КУНГИНАНИ!

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ, ҲЕЧ БЎЛМАСА БИР КУНГИНАНИ! Ўзбек болалар адабиётида боладай беғубор ва бетакрор, қушдай эркин ва ёруғ шеърлари билан ўзига хос ўрин тутадиган шоирлар кўп. Болалар дунёсининг шаффоф манзараларини шеърларида ўзига хос ифода этган устоз шоирларнинг ушбу шеърлари дилбандларимиз байрамига ажойиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.

Дилшод РАЖАБ
image.jpg
“Қуён йили” тилаги

Болажонлар, шўх қуёндай
Сакраб-ўйнаб чопинг ҳар ён.
Ғам-ташвишлар ета олмай,
“Ҳап сени!” деб бўлсин сарсон.

Устозларни тинглаб, пухта –
Илм олинг, нодон бўлманг.
Шўх-шўх ўйнанг танаффусда,
Лекин дарсдан “қуён” бўлманг.

Ўтюраклар
Юртимизнинг тўрт фасли –
Бизга аталган асли.
Ёз – очиқ айвонимиз,
Куз – тўкин дастурхондир.
Қиш – момиқ чопонимиз,
Баҳор – яшил майдондир.
Алмашар фасллар-да,
Камол топиб борамиз,
Юрт меҳрини дилларга
Нондай ёпиб борамиз!
Қалби қайноқ боламиз!

ДАНАК ҲАҚИДА КИМ ҚАНДАЙ ЁЗАДИ 

13.jpg

Қуддус МУҲАММАДИЙ:

Тарқалди шундай миш-миш:
Данакнинг думи бормиш.
Қараб боқ – довуччани
Узсанг бир ҳовуччани,
Уни тутиб тургундай
Банди бордир,Турғунбой.

Данак мағзи – ёғ бўлур,
Эксанг борми, боғ бўлар.
Қоқиси – чўли-кампот,
Ичиб кўнглинг чоғ бўлар.
Данакдай эмиш кишмиш,
Шу билан тамом миш-миш. 

maktabgacha_talim_tizimi_takomillashmo_da_17_01_2017.jpg 

Пўлат МЎМИН:

Спорт билан ўқишни
Боғлар Салимжон-нимжон,
Данак чақиб кўнглини
Чоғлар Салимжон-нимжон. 

sweet_little_girl_in_garden-other.jpg 

Толиб ЙЎЛДОШ:

Катталарга салом бер,
Кўксинг узра қўйиб қўл.
Оғзинг очиб анқайма,
Данакдайин пишиқ бўл. 

41.jpg 

Миразиз АЪЗАМ:

Бир чўнтакча данакни
Ютиб олиб Ботирдан,
Жимит бола Мирвосил
Ўтиб борар хотиржам… 

720_460_80_478089766.jpg 

Йўлдош СУЛАЙМОН:

Данагини чақолмай
Раҳима,
Эрта-ю кеч қилади
Ваҳима. 

4c_12_.jpg 

Сафар БАРНОЕВ:

Дадамнинг қўллари
Теккан шу данакка,
Пишганда ажралар
Пуч билан саракка.

tabiat-qoyniga-1.jpg

Обид РАСУЛ:

Сабзи, шалғом, турпнинг
Ошқовоқдан фарқи бор.
Самарқандда шўр данакнинг
Ўзига хос нархи бор. 

bog‘cha.jpg 

Одил АБДУРАҲМОН:

Пақ этди,
Шақ этди,
Бир данакни ғозга отсам,
Ғақ этди… 

13-720x320.jpg 

Рауф ТОЛИБ:

Илмлилар минг яшармиш,
Қайнаса фан ўчоғида.
Лозим бўлса сузмоқ керак,
Ҳатто данак пўчоғида. 

5.jpg 

Султон ЖАББОР:

Аштанг-паштанг мағизини,
Содиқ кўриб «Зўр-а!» дейди.
Биласизми, чуст томонда
Довуччани ғўра дейди. 

6.jpg 

Ҳабиб РАҲМАТ:

Ҳайрон бўлманг, қор ёққанда,
Қиш кевотти десамиз.
Гашти бордир танчада
Данак чақиб есамиз. 

bolalar_moda_festivali_01_06_2016.jpg 

Турсунбой АДАШБОЕВ:

Бир ҳовучча данакдан
Бир ҳовуч қопти, демак –
Қоронғида шоирлар
Кўрмаган бўлса керак.

ЎзА мухбири О.Бекмуродова тайёрлади
12 585