ЎзА Ўзбек

25.06.2020 Чоп этиш версияси

Бобур шахсининг ҳали ўрганилмаган қирралари жуда кўп

Бобур шахсининг ҳали ўрганилмаган қирралари жуда кўп

Миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас сиймоси Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари теранлиги ҳамда бадиий юксаклиги билан башарият мулкига айланган. Бобур шахсининг ҳали ўрганилмаган қирралари жуда кўп. Бобур нафақат шоир, балки улуғ саркарда, меъмор, инсонпарварлиги, иродаси бақувват, очиқ юзли инсон эканлигини илмий асосда олимларимиз томонидан ўрганилиб келинмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Ҳарбий техник институти билан адиблар хиёбонида «Аждодларга эҳтиром» мавзусида маърифий-маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Ўғил болалар ўқув тарбия муассасалари тарбияланувчилари иштирок этишди.

photo_2020-06-25_11-02-43.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Ҳарбий техник институти гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси, профессор, Бобуршунос олим Жумавой Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Ҳарбий техник институти тарбиявий мафкуравий ишлар бўйича бошлиғи ўринбосари Икром Маҳмудов Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий фаолияти, ҳарбий санъати ҳақида ёшларга гапириб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Ҳарбий техник институти курсантлари томонидан Бобур қаламига мансуб ғазаллар ёшлар томонидан чиройли лутф ила ўқилди.

photo_2020-06-25_11-02-42.jpg

Ҳилола Иброҳимова,
Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси

3 104
ЎзА