ЎзА Ўзбек

09.07.2019 10:04 Чоп этиш версияси

Биз биргамиз, бирга саёҳат қиламиз

Биз биргамиз, бирга саёҳат қиламиз

Ана шу акция доирасида 45 нафар ногиронлиги бўлган шахслар Тошкент-Самарқанд йўналишида саёҳатга чиқишган эди.

Айни вақтда улар Самарқандга етиб келишди. 

Тошбағирлар туртиб кетса,
Ногирон деб кулиб кетса,
Мен севган қиз ўзга уйга келин бўлса,
Онажоним йиғламанг, меҳрибоним йиғламанг.

Ушбу қўшиқ ижрочиси биз каби қўл оёқли бўлмасада, соҳир овоз эгаси экан. Дилшод Шотурсуновнинг ана шундай сатрлар билан бошланган қўшиғи бу даврада ўтирган барча инсонларнинг кўзига ёш келтирди.

Ўзбекистон ногиронлар жамиятидан маьлум қилишларича, айни вақтда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони 709 минг нафарни ташкил этмоқда.

Кейинги йилларда бундай инсонлар саёҳатларини ташкил этиш ва улар учун жойларда зарурий шароитлар яратиш Европа давлатлари, хусусан, Германия, Испания, Англия ва Францияда ҳам ривожланмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бу лойиҳа келгусида ногиронлиги бўлган инсонларни ҳам ҳамма қатори саёҳат қилиши учун барча шароитларни яратишга хизмат қилади.

photo5269705365459676526.jpg

Лойиҳа тақдимотида сўзга чиққан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи А.Оққулов саёҳатларга хизмат кўрсатиш маркази давлат унитар корхонаси ҳисоб рақами оммавий ахборот воситаларида эьлон қилинишини маьлум қилди.

Унга келиб тушган хайрия маблағларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳатини ташкил этишга, 25 фоизи жойлардаги туризм инфратузилмаси обьектларини ногиронлар учун мослаштиришга, қолгани уларни ижтимоий қўллаб қувватлашга сарфланади.

Ҳа, икки кунлик саёҳатга чиққан бу инсонлар бу кунларни ҳеч қачон эсдан чиқармайдилар.

Сайтимизни кузатиб борсангиз, уларнинг саргузаштлари ва таассуротлари ҳақида хабарлар бериб борамиз.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 780