ЎзА Ўзбек

30.06.2018 14:41 Чоп этиш версияси

Бир кунда икки фильм тақдимоти

Бир кунда икки фильм тақдимоти
Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буютрмасига биноан ишлаб чиқарилган ҳужжатли фильмларнинг тақдимоти ўтказилди. 

Дастлаб режиссёр ва cценарий муаллифи Ж.Исҳоқов, оператор Б.Қодировнинг “Ягона осмон остида” ҳужжатли фильми (34 дақиқа давом этади) томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Фильм ўзбек-тожик халқи дўстлиги, тарихан бир-бирига яқин қўшнилиги ва сўнгги йилларда икки халқ орасидаги муносабатларнинг тубдан янги қиёфа акс этаётганлиги ҳақидадир. 

Навбатдаги фильм режиссёр Ш.Маҳмудов, ценарий муаллифи Э.Шукуров, оператор Р.Магадиевнинг “Ҳаким ат-Термизий” (“Жайҳун йўлдоши”) деб номланиб, 26 дақиқали мазкур фильмда алломанинг ибратли ҳаёт йўли жонлантирилган.


Инобат Аҳатова, ЎзА мухбири
5 288