ЎзА Ўзбек

06.01.2018 18:58 Чоп этиш версияси

Ўзбекистоннинг 99 ёшдаги музейида бўлганмисиз?

Таассурот ва истак
Осори-атиқаларда ўтмиш тасвири
Янги ислоҳотлар – музей фаолиятида муҳим омил
Илмий ва халқаро ҳамкорликлар

Асрга туташ маскан солномаси

1918 йил беш юзта шахсий тўплам асосида ташкил этилган музейнинг “Ўзбекистон халқ амалий санъати”, “Ўзбекистон тасвирий санъати”, “Россия ва Ғарбий Европа давлатлари санъати”, “Хорижий Шарқ мамлакатлари санъати” деб номланган асосий бўлимларда 98 мингдан ортиқ ашё ва коллекция сақланмоқда. Энг муҳими, бу ерда қадимги Кушон давлати, Варахшадаги Бухорхудодлар, Қувадаги буддавийлик ибодатхонаси, Афросиёб ва Ахсикентдаги археологик қазилма ишларида топилган ноёб буюмлар мавжудлигидадир.

35.JPG

Музейнинг 1974 йили бунёд этилган муҳташам тўрт қаватли биноси мовий рангли ойналар, кириш ва фойеси оппоқ мармар қопламалар билан кўрк берилган. Унга киравериш ва зинапоялардаги меъморий безаклар қадимий ва замонавий услубда намоён бўлган. Заллардаги қулайликлар ҳам айнан экспонатлар тарихига монанд. Бундай уйғунлик эса музейга янада фусункорлик бахш этган. 

2.JPG

Музей экспозициялари хронологик тартиб ва дид билан қўйилган. Ўн тўрт бўлим ва 58 залда жойлаштирилган экспонатлар даврийлаштирилган бўлиб, улардаги қадимий осори-антиқалар, заргарлик, кандакорлик, гиламдўзлик, каштадўзлик, кулоллик, меъморлик намуналари, қолаверса, тасвирий санъатимиз дарғаларининг энг сара асарларидан тортиб, Ҳиндистон, Бирма, Хитой, Япониядан келтирилган суратлар, бронза, чинни, фил суягидан ишланган буюмлар ва ҳайкалчалар барчанинг диққат-эътиборини тортади. 

13.JPG

Бугунги кунда ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, хитой, япон, корейс ва бошқа тиллардаги 23 мингдан ортиқ ноёб китоб фондига эга маскан кутубхонаси санъатшуносу талабалар ва китобсеварлар хизматида. Бу ерда маърузалар зали, коллекциялар ҳақидаги маълумотларни берувчи сенсор киоск, шунингдек, сувенир ва антиквар буюмлар дўкони ҳам мавжуд. 

22.JPG

Музей фондида сақланаётган ашё ва коллекциялар 2013-2015 йиллар инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг ҳар бири қайта ҳисобга олинган. Олтмишдан ортиқ ишчи ва илмий ходим меҳнат қилаётган жамоанинг асосий мақсади бу ердаги ноёб фондни асраш ва бу маънавият ва санъатимиз намуналарини ҳалққа тарғиб қилиш орқали маънавий юксак авлодларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшишдир.

Давоми бор. Сайтимизни кузатиб боринг.

Насиба Зиёдуллаева, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
14 611