Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 21:00 Чоп этиш версияси

Бетакрор ифода услуб томошабинларда катта таассурот қолдирди

Бетакрор ифода услуб томошабинларда катта таассурот қолдирди Ўзбекистон давлат санъат музейида моҳир мусаввир, ҳайкалтарош Дамир Рўзибоев ижодига оид "Армуғон" деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари К.Оқилова, мазкур музей директори В.Файзиева ва бошқалар мамлакатимизда кечаётган ўзгаришлар жараёни миллий маданиятимиз ва санъатимиз соҳасида ҳам ўзининг ижобий самараларини намоён этаётганини таъкидлади.

4.JPG

Д.Рўзибоев – рангтасвир ва графика, ҳайкалтарошлик каби йўналишларда самарали ижод қилаётган серқирра мусаввирлардан. Мазкур кўргазмада рассомнинг миллий ва жаҳон мусиқасига бўлган меҳри, ихлоси акс этган.

6.JPG

– Мусиқа ва тасвирий санъат ўзаро ҳамоҳангдир, – дейди ижодкор. – Ҳар иккисида ҳам етти хил ранг, етти нота бор. Санъатнинг ғоят нозик бу турлари инсонга чексиз завқ бағишлайди, мухлисларни фикрлашга ундайди. Мазкур кўргазмадаги асарлар воситасида мусиқанинг нақадар сеҳрли, жозибали, мафтункор санъат эканини ифодалашга ҳаракат қилдим.

13.JPG

Экспозициядан ўрин олган "Алишер Навоий. Фаришта", "Уста Олимга бағишлов", "Фалак навоси", "Катта ашула", "Отаназар Матёқубовга бағишлов", "Куй ижроси" каби асарлар фалсафий мушоҳадага чорлаши, бетакрор ифода услуби билан томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 648






Все о погоде - Pogoda.uz