ЎзА Ўзбек

22.02.2020 Чоп этиш версияси

Берлиндан ЎзАга хабар: Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларда кўнгилли ёшлар ташкилотини тузиш тавсия қилинди

Берлиндан ЎзАга хабар: Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларда кўнгилли ёшлар ташкилотини тузиш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида THW-Jugend – Ёшлар уюшмаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакиллиги ҳамда элчихонамиз ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашув THW-Jugend фаолияти билан яқиндан танишиш, унинг тажрибаси ва кўмагида Ўзбекистонда турдош ёшлар уюшмасини ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилди.

Меҳмонларга бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, ёшлар ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда етакчи давлатлар тажрибаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг фаолияти, мақсад ва вазифалари, халқаро алоқаларига оид тақдимот ўтказилди.

photo_2020-02-22_16-17-14.jpg

Шу билан бирга республикада THW-Jugendга ўхшаш ёшлар уюшмасини ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиб, амалга ошириш каби масалаларда таклифлар билдирилди.

THW-Jugend федерал ёшлар уюшмаси раҳбари И.Хенке томонидан ташкилотга оид маълумот берилиб, унинг таркибий тузилмаси, фаолият тури, аъзолари, халқаро алоқаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

photo_2020-02-22_16-17-19.jpg

Дастлабки босқичда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мамлакатимизда THW-Jugend каби фаолият юритадиган ёшлар қанотини тузиш, келгусида улар билан ҳамкорликда ёзги лагерлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш фикрини илгари сурди. Оролбўйи минтақаси, хусусан, қорақалпоғистонлик ёшлар билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди.

THW-Jugend федерал ёшлар уюшмаси раҳбари жорий йил июнь ойида Ганновер шаҳрида бўлиб ўтадиган фавқулодда вазиятлар мавзусидаги халқаро кўргазмага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларини таклиф қилди.

Камолиддин Бедиев,

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг

Германиядаги вакили.

Берлин шаҳри

4 867
ЎзА