ЎзА Ўзбек

21.12.2018 18:27 Чоп этиш версияси

Байрам шодиёналари бошланди

Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодкорлари болажонлар учун байрам совғаси тайёрлади.

Қайта таъмирдан чиқарилган Гулистон маданият ва истироҳат боғининг очиқ саҳнасида театр ижодий жамоаси болалар учун “Оппоқ қор излаб” спектакли намойишини бошлади.

Ёш режиссёрлар Мадёр Рустамов ва Мансур Холиқов сценарийси асосида саҳналаштирилган ушбу эртак-спектакль боғ саҳнасида намойиш этилаётгани томошабинларни янада кенг қамраб олиш имконини бермоқда. Асарда турли халқларнинг эртак қаҳрамонлари қор излаб йўлга чиқади. Айниқса, томошабинлар ҳам эртак қаҳрамонларига кўмаклашадиган саҳналар борлиги болаларга ғоят манзур бўлмоқда.

Спектаклнинг илк намойиши вилоятдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун намойиш этилди. Асар намойиши 2019 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

Шу куни истироҳат боғида хусусий тадбиркор томонидан барпо этилган “Минутка” кафеси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан болажонларга дастурхон ёзилиб, ош тортилди.



Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 270