ЎзА Ўзбек

16.12.2019 Чоп этиш версияси

“Басё юрти мўъжизалари“

“Басё юрти мўъжизалари“
“Oltin meros-press” нашриётида таниқли ижодкор Амирқул Каримнинг “Басё юрти мўъжизалари“ номли китоби чоп этилди.

Ўзбекистон ва Япония муносабатларига бағишланган китобда муаллифнинг кунчиқар мамлакатга қилган сафари таассуротлари, япон иқтисоди, шеърияти, насри, нафис санъати, тезкор оммавий ахборот восита ва ахборот агентликлари ҳақида сўз боради.

Тўпламдан япон шоири Басёнинг 100 та шеъри, Акутагава Рюноске ҳикоялари, япон халқ мақоллари таржимаси, Япония тарихий обидалари, орден ва медаллари, япон миллий байрамларига оид қизиқарли фактлар ўрин олган.

Китобга шунингдек, Ўзбекистон – Япония муносабатлари, расмий ҳужжатлар, Япониянинг Ўзбекистондаги, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчилари ва икки мамлакат делегацияларининг ташрифлари ҳақида маълумотлар киритилган. Морика Магосакининг ўзбек ва япон тилларда бир хил маънони англатувчи сўзлар ҳақидаги тадқиқоти ҳам китобдан жой эгаллаган.

2 782
ЎзА