ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Банк-молия академиясида китоблар кўргазмаси ташкил этилди

Банк-молия академиясида китоблар кўргазмаси ташкил этилди

Бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларни соҳага оид сўнгги янгиликлар ва маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ҳар йили соҳага оид маҳаллий ва хорижий китоблар, газета ва журналлар билан бойиб бормоқда. 15-16 январь кунлари Академияда профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларни АРМ фондига янги қабул қилинган адабиётлар билан таништириш мақсадида “Китоблар кўргазмаси” ташкил этилмоқда.

photo5258486850752982032.jpg

Кўргазманинг биринчи куни барчада катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, банк, молия соҳасига оид турли таҳлиллару, аниқ фактларга асосланиб ёзилган хорижий адабиётлар иштирокчилар диққатини тортди.

Мамлакатимизда банк, молия соҳасини ривожлантиришда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу билимлардан ўз фаолиятларида фойдаланиш ҳар бир соҳа вакили учун муҳимдир. Академияда бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилган. Банк-молия академияси профессор-ўқитувчиларитингловчиларнинг билим ва малакаларини шакллантириш, соҳага оид илмий янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий адабиётлар билан танишиб боради. Тингловчилар ҳам устозлар изидан бориб АРМ фондига қабул қилинган ҳар бир янги адабиётлар билан танишиб, билимларини бойитиб боришга харакат қилади. Шунинг учун ҳам Академия кутубхонаси ҳар доим китобхонлар билан гавжум. Ҳаттоки, АРМ фондидаги адабиётлардан фойдаланиш учун бошқа олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам тез-тез ташриф буюриб туради. Илм иҳлосмандлари учун ҳамиша эшигимиз очиқ.

photo5258161481210506319.jpg

Шу ўринда Достоевскийнинг бир сўзи ёдимизга келади: Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаётнинг ўзи тушунтириб беради.

7 610
ЎзА