ЎзА Ўзбек

15.04.2019 16:03 Чоп этиш версияси

Бадиий гимнастика: қизларимиз Токио олимпиадаси йўлланмаси учун баҳсларга шай

Бадиий гимнастика: қизларимиз Токио олимпиадаси йўлланмаси учун баҳсларга шай

Жорий йил 19-21 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.

Ушбу босқич баҳслари Токио-2020 олимпиадасига лицензион очколар тақдим этиши билан аҳамиятли. Мазкур мусобақада айни пайтга келиб 23 давлатдан 73 нафар спортчи қатнашиш учун рўйхатдан ўтди. Уларнинг 39 нафари яккалик баҳсларида қатнашади.

Ҳамюртларимиздан Сабина Тошкенбоева ва Екатерина Фетисова яккалик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Нуфузли мусобақага россиялик мураббий устозлигида тайёргарлик кўраётган Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоева гуруҳ беллашувларида иштирок этади.

Халқаро турнир 19 апрель куни старт олади. Очилиш маросими 19:30га белгиланган. 20 апрель куни соат 13:30дан кўпкураш бўйича яккалик ва жамоавий беллашувларга старт берилади. 19:30да тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган. 21 апрель куни эса ҳар бир элемент бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинади. Шу куни 16:00да мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Ойбек Юнусов, ЎзА
1 275