ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқов Бадиий кенгашни нима учун тарк этди?

Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқов Бадиий кенгашни нима учун тарк этди?

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бадиий кенгаши таркибидан Аюб Шаҳобиддинов ва Зулфиқор Мусоқовнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ вазият муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Бадиий кенгаш аъзоларининг кенгаш таркибида қолиши ёки чиқиб кетиши тегишли тартибда, шунингдек, кенгаш аъзоларининг ўз хоҳишига кўра амалга оширилиши мумкин. Гап шундаки, Аюб Шаҳобиддинов Агентлик бош директори номига ариза билан мурожаат қилиб, асосий иш жойи – “Milliy” телеканалидаги иш ҳажмини тўлиқ бажаришга вақти етмаётгани туфайли Бадиий кенгаш таркибидан чиқаришни сўраган. 

photo_2020-07-11_18-20-00.jpg

Буни Шаҳобиддиновнинг ўзи бугун яна бир бор тасдиқлаб, ҳар хил «ўйинларга» аралаштирмасликни, унинг номидан фойдаланмасликни сўради. Зулфиқор Мусоқов ҳам ўз хоҳишига кўра Бадиий кенгаш таркибидан чиқиш ҳақида ариза ёзган.

Ўзбек киносининг етук режиссёрлари Зулфиқор Мусоқов ва Аюб Шаҳобиддиновнинг кейинги ижодий фаолиятига Бадиий кенгаш аъзолари номидан муваффақият тилаймиз. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчиларидан бу мавзуни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.

Рустам Жабборов,
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги
Бадиий кенгаши котиби.

9 068
ЎзА