ЎзА Ўзбек

10.12.2019 Чоп этиш версияси

“Авлоний” Самарқандда

“Авлоний” Самарқандда

Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Авлоний” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Қалдирғоч” асари асосида ишланган фильм намойишидан сўнг киноижодкорлар билан учрашув қизғин савол-жавоблар билан ўтди. Режиссёр Музаффар Эркинов, актёрлар Аброр Йўлдошев, Анвар Картаев, Бекзод Мирзаев мазкур фильмнинг аҳамияти, суратга олиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.

2 125
ЎзА