ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

АСКАР ВА ОНА ДИАЛОГИ

АСКАР ВА ОНА ДИАЛОГИ

Бўйларингдан айланай ўзим,
Ватанига йўлдошим болам
Қаддинг кўриб, қувнайди кўзим
Юрт таянчи, мард аскар болам.

Ёдингдами бобонг ўгити,
“Ўғлим, Ватан битта” дегани.
Посбони бўл шу битта элнинг,
Юртинг севса, менинг севганим.

Онангдай азиз бил,оқ тонгларини

Синглингдай авайла гул боғларини.
Отангга тош отса ногахон ёт кас,
Аяма, шум ният ёв зоғларини.

Сўзларингда собит бўл болам,
Бугун аскар, эрта зобит бўл болам.
Ҳавас қил Ватаннинг чин сарбонига,
Унга қанот, ёр-дўст бўл, болам.


Онагинам, ягонагинам,

Айтар сўзи пур маъногинам.
Кўзларингиз яшнатсин мудом,
Ватан отлиқ кошонагинам.


Хавотирдан ўртанманг сира
Юртга содиқ ўғлонингизман
Тунларингиз ўтсин осуда
Тўрт тарафда қўрғонингизман


Бир муддатга йўлимиз айро,
Сиздан дуо, мендан матонат.
Фурсат етти бажарай бурчим,
Фақат айтинг ёр бўлсин омад.


Илтимосим,кўзларингизни,
Ёшлатмасин соғинчли ҳижрон.
Ваъда бергум меҳрибонгинам,
Ҳали сизни қолдиргум ҳайрон.


Бугун мени кутмоқда ватан,
Оро кирай жону танига.
Онасининг асл фарзанди,
Хизмат қилсин ўз ватанига.


Мен Ватанни сиз ўзни асранг,
Хизмат эса,этади давом.
Эрта кичик сержантлар учун,
Уй тўридан соламиз айвон.


Бугун аскар, эрта зобитман,
Ўз аҳдига маҳкам, собитман

Гулчеҳра Мирзаева

5 663
ЎзА