ЎзА Ўзбек

01.11.2019 Чоп этиш версияси

Асил Рашидов хонадонига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони белгиси ўрнатилди

Асил Рашидов хонадонига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони белгиси ўрнатилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир гуруҳ аъзолари I, II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Улар орасида таниқли адабиётшунос олим, профессор Асил Рашидовнинг ҳам номи бор.

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан устоз мураббий ва ҳассос таржимон Асил Рашидов яшаётган хонадон эшигига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони белгиси ўрнатилди.

Шу муносабат билан ижодкор хонадонига ёзувчи-шоирлар, шогирдлари, яқин қариндошлари жам бўлди.

8.jpg

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййид ва бошқа ижодкорлар Президентимиз томонидан адабиётга, ёзувчи-шоирларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор ҳақида гапирди.

– Меҳнатимиз қадр топаётганидан, бизга кўрсатилаётган алоҳида меҳр ва эътибордан жуда мамнун яшаяпмиз, – деди “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби А.Рашидов. – Бу юксак эътироф қалбимизни ёшартириб юбораётгандек, янги ижод руҳи билан яшаяпмиз. Ватанимиздаги янги ислоҳотларнинг жўшқин кайфиятини халқимизга етказиш учун имконимиз қадар меҳнат қилиш йўлидамиз.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони берилган Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг уйларига мазкур белгилар навбатма навбат ўрнатиб борилади.

5 726
Озода БЕКМУРОДОВА, Аҳмад ТЎРАЕВ (сурат), ЎзА