Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 23:00 Чоп этиш версияси

Ҳарбийлар орасида китобхонлик кучаяди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, давлат ва жамоат арбоблари, истеъдодли ёш қаламкашлар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этди.

Мазкур ҳамкорлик меморандумидан кўзланган асосий мақсад ўқувчи-ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда китобхонлик маданиятини ошириш, ҳарбий қисмлар, ҳарбий йўналишдаги билим юртлари, хусусан, “Темурбеклар мактаб”ларида тизимли равишда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиб бориш, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида туркум бадиий асарлар, шунингдек, бугунги кун қаҳрамонлари ва илғор ҳарбий хизматчиларга бағишланган шеър, ҳикоя, очерк ва қўшиқлар яратиш кабилардан иборат.

Меморандумда ҳарбий қисм ва муассасаларда ёзувчи ва шоирлар, илм-фан, санъат ва маданият арбоблари иштирокида бадиий асарларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли тушунтириб беришга қаратилган семинар-тренинг, давра суҳбатлари, танловлар ҳамда турли саналар ва байрам тадбирларига бағишланган маданий-маърифий кечалар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш каби вазифалар амалга оширилиши белгиланган. Бундан ташқари, ҳарбий ёшлар учун «Янги аср адабиётлар тақдимоти» мавзусида давра суҳбатлари ва «Ўзбек адабиётининг буюк намоёндалари» мавзусида иншолар танлови ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Инобат Аҳатова, ЎзА
9 162