Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.08.2017 19:33 Чоп этиш версияси

Анонс: маданият ва истироҳат боғлари директорларининг тажриба алмашув семинари

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги соҳага алоқадор бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Маданият ва истироҳат боғларида хавфсизлик бўйича умумий талаблар ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш” мавзусида тажриба алмашув семинари ташкил этишни режалаштирган.

Жорий йилнинг 23 август куни мазкур семинарнинг назарий қисми Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида, амалий қисми пойтахтимиздаги Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилади.

ЎзА
2 872






Все о погоде - Pogoda.uz