Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 17:45 Чоп этиш версияси

Ҳамжиҳатлик намунаси

Ҳамжиҳатлик намунаси Фарғона вилоятида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган 7 миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда.

Дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам кўпригига айланган Рус миллий-маданий марказида рус миллатига мансуб юртдошларимиз ўз урф-одат ва расм-русумларини адо этиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаши, ривожлантириши учун барча шароит яратилган. Миллий байрамлар, фестиваллар, концертлар, ёшлар мунозаралари, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар мунтазам ўтказиб борилади. Марказ қошида ташкил этилган рус тили, вокал, актёрлик маҳорати, амалий ва тасвирий санъат тўгаракларида ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
3 905






Все о погоде - Pogoda.uz