ЎзА Ўзбек

21.11.2012 11:40 Чоп этиш версияси

Ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Пойтахтимиздаги Киночилар уйида “Қайта тикланаётган музокаралар-5” ҳужжатли кино халқаро семинари бошланди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Швейцариянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу семинарда ўзбекистонлик ва чет эл кино санъати вакиллари, ёш режиссёрлар, талабалар ва журналистлар иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда кино санъати, барча даражадаги томошабинларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, изчил ривожланиб бормоқда. Бу борада хорижий кино усталари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир иштирокчилари, айниқса ёшлар, кино оламидаги янги тенденциялар, ғоялар билан танишиш, ўз касб маҳоратини ошириш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа кинематография соҳасида интеграциялашув жараёнлари, кино санъати асарларини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш имконини беради. Семинар доирасида тақдимотлар ва маҳорат сабоқлари ўтказилади.


ЎзА, А.Рашидбеков
10 437