ЎзА Ўзбек

21.04.2019 15:51:15 Чоп этиш версияси

Амир Темурнинг арчадан ясалган тобутини кўрасизми?


Яқинда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида ўтказилган “Амир Темур мақбарасининг ўрганилиш тарихидан” деб номланган кўргазмада Соҳибқироннинг арчадан ясалган тобути намойиш этилади.

Ушбу тобут 1941 йилда Амир Темур мақбарасида ўтказилган қазишмаларда топилган. Намлик туфайли анча емирилган тобутни археология институти таъмирловчиси, кимё фанлари номзоди Шариф Илҳомов 1975 йилда таъмирлаган.

Мазкур экспонат ҳозирда Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи музейида сақланмоқда.