ЎзА Ўзбек

23.05.2018 12:14 Чоп этиш версияси

Қалблардаги ўчмас садо

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли шоир, носир, таржимон, муҳаррир Аъзам Ўктам хотирасига бағишланган “Аъзам Ўктам ва ёшлар” мавзусида ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, ижодкорнинг мухлислари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди.

Ижодий кечада “Камолот” театр студияси ижодкорлари томонидан таёрланган “Ибодат” шеърий композицияси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

– Ўзбек адиблари ижодига ёшларни қизиқтириш, ижодкор хотирасига ҳурмат кўрсатиш мақсадида “Ибодат” композициясини тайёрладик. Унда шоирнинг дардли шеърлари акс этган, – дейди композиция сценарий муаллифи Жавлон Жовлиев.

Аъзам Ўктам 1960 йил Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. “Кузда кулган чечаклар”, “Кузатиш”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати” каби шеърий тўпламлари ва “Бола дунёни тебратар”, “Хабар” каби асарлар муаллифи. Хориж шоирларининг туркум шеърларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.

Инобат Аҳатова, ЎзА
5 476