ЎзА Ўзбек

05.09.2019 Чоп этиш версияси

Қадрият ва анъаналар қадрланаётган юрт

Қадрият ва анъаналар қадрланаётган юрт

Биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалига мезбонлик қилаётган Қўқон шаҳар кўчарида бугун кўплаб хорижлик сайёҳларни учратиш мумкин. ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлди.

Тереза Алвиш (Португалия): – Ўзим асли фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораман. Аммо давлатларнинг тарихига, маданиятига жуда қизиқаман. Юртингиздаги қадимий шаҳарлар, тарихий обидалар мени ҳам ўзига мафтун қилди. Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида саёҳатда бўлдим. Қўқон ҳам гўзал ва тарихий обидаларга бой шаҳар экан. Худоёрхон ўрдаси, Жомеъ мажмуаси ва бозори бизда катта ҳайрат уйғотди. Бугун бу шаҳар халқаро ҳунармандчилик фестивалига мезбонлик қилаётганидан хабар топдик. Албатта анъана ва қадриятларни эъзозлаган юрт янада равнақ топади. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва самимийлигига қойил қолдим.

Мари Велл (Испания): – Кўҳна тарих, бетакрор маданият ва гўзал анъаналарга эга Ўзбекистонга бугун барча қизиқиш билан қарамоқда. Хусусан, туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида ҳам кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Қўқон шаҳрига қадам қўйганимиздаёқ бу ерда катта анжуманга тайёргарлик кўрилаётганини, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик. Бу ердаги ёғоч ўймакорлиги, пичоқчилик ҳунарининг намуналарини кўриб, ҳайратда қолдик. Бу қўл меҳнатининг юксак санъати намунасидир.

7 695
М.СУЛАЙМОНОВ суҳбатлашди, ЎзА