ЎзА Ўзбек

22.03.2019 Чоп этиш версияси

Қадимий осори-атиқалар кўргазмаси

Қадимий осори-атиқалар кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида юртимизнинг таниқли халқ амалий санъати усталари – 2019 юбилярлари асарларидан ташкил топган кўргазма очилди. Улар сулолавий усталар бўлиб, ватанимиз халқ амалий санъатига муносиб ҳисса қўшган.

Қадимий осори-атиқалар намойишидан ташкил топган кўргазмада давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, маънавият тарғиботчилари, олимлар, ижод олами аҳли, кенг жамоатчилик ҳамда журналистлар иштирок этди.

Кўргазмада Самарқанд кулолчилиги усталари гуруҳи – уста Умарқул Жўрақулов, унинг ижодий устахонадаги ҳамкасби-технолог ва педагог Софья Ракова, Самарқанд кулолчилик мактаби асосчилари ва уларнинг маҳоратли шогирдлари – яқинда орамиздан кетган Ҳайдар Батуров ва ҳозирда ижод қилиб келаётган академик-кулол Худойберди Ҳақбердиевнинг 70 йиллиги, Хоразм кулолчилик мактабининг мумтоз вакили уста Раимберди Матчоновнинг 110 йиллиги, қўқонлик ёғоч ўймакорлиги устаси Қодиржон Ҳайдаровнинг 120 йиллиги нишонланди.

photo5235795902873053920.jpg

Юбилейлари нишонланаётган усталарнинг ичида энг каттаси машҳур ганч устаси Ширин Муродов бу йил 140 ёшга тўлган бўлар эди.

Бу ижодкорлар халқ амалий санъатини ривожлантириб, асраб-авайлаб, шогирдларига ва издошларига санъатнинг умрбоқий анъаналарини етказиб келган инсонлардир.

Худди қийғос гуллаган дарахтнинг шохлари каби – табиатнинг доимо янгиланиш рамзи, анъанавий ўймакорлик ва каштачиликни безаб, усталарнинг янги авлод вакиллари бугунги кунда буюк усталарнинг анъаналарини давом эттириб келмоқда.

photo5235795902873053921.jpg

photo5235795902873053922.jpg

3 865
Гулноза Бобоева, ЎзА