ЎзА Ўзбек

12.09.2020 Чоп этиш версияси

Адиблар хиёбони ҳақида фильм

Адиблар хиёбони ҳақида фильм

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида хиёбон ва унда ҳайкаллари ўрнатилган шоир ва ёзувчилар фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Халқ юраги» номли ҳужжатли фильм намойиши ўтказилди. Фильм режиссёри Шоҳруҳ Расулов.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан “Cinema Days-2020” кино кунлари доирасида ташкил этилган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири А. Қирғизбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С. Саййид ва «Ўзбеккино» МА директори Ф.Абдухолиқов ва бошқалар Адиблар хиёбонида яратилган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди. Ёзилаётган асарлар, яратилаётган фильмлар улуғ адиблар ҳаётини, бой адабиётимизни абадиятга муҳрлашга хизмат қилиши эътироф этилди.

Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари ректорлари, ёзувчи-шоирлар, киношунослар, ёш ижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда йиғилганларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан китоблар тақдим этилди.

Фильм икки ой муддатда яратилган. Унда Адиблар хиёбонининг янги қиёфаси бадиий ифода этилган.

Фильмнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

3 883
Д.Маматова, ЎзА