ЎзА Ўзбек

26.12.2019 Чоп этиш версияси

Маданият маркази замонавий қиёфада

Маданият маркази замонавий қиёфада
Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Хўжа Ҳасан” маданият маркази капитал таъмирдан сўнг, фойдаланишга топширилди. 
photo5197585593180204308.jpg
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қарийб 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланган муассасада кутубхона, ўқув зали, маънавият ва машғулот хоналари замонавий жиҳозланган. Барча қулайликларга эга томоша зали ва кичик саҳна турли тадбир, маросимлар учун мўлжалланган. 

– Марказда рақс, ашула, доира, дутор ва қўғирчоқ театри каби 15 та йўналишда тўгарак ташкил этилди, – дейди марказ раҳбари Н.Ражабова. – Ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари дарсдан бўш вақтида марказга келиб, ўзлари хоҳлаган йўналишда маҳорат ошириши мумкин.

4 702
Сирож АСЛОНОВ , ЎзА