ЎзА Ўзбек

08.02.2019 Чоп этиш версияси

Адабиётшунослик илмида биринчи бор Навоий ғазаллари математик таҳлил асосида ўрганиб чиқилди

Адабиётшунослик илмида биринчи бор Навоий ғазаллари математик таҳлил асосида ўрганиб чиқилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 578 йиллиги муносабатига бағишланган тадбирда академик Абдулла Аъзамнинг “Муножотнома” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

– Абдулла Аъзам адабиётшунослик илмида биринчи бўлиб Алишер Навоий ғазалларини математик таҳлил асосида ўрганиб чиқди. Китобда Алишер Навоийнинг насрий муножоти талқин қилинган, – дейди ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад.

8-faqat saytga.JPG

Дарҳақиқат, китобда Алишер Навоийнинг “Муножот” асари кенг ўқувчилар оммасига таҳлилий услубда тақдим этилган. Шу мақсадда “Муножот”нинг ўзига хос вазни ва қофиясига эътибор қаратилади, анча эркин талқин қилинган шарҳлар, изоҳлар ва айрим қўшимча маълумотлар келтирилади. Китобда Навоий асарини мустақил ўқиш қулай бўлиши учун луғат ва шарҳлар “Муножот”га тегишли бандлари билан ёнма-ён жойлаштирилган.

18.JPG

Шунингдек, тадбирда “Эл нетиб топғай мениким...” номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Унда Алишер Навоий асарларига шарҳлар, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига, фалсафий фикрларига оид турли йилларда чоп этилган китоблар, бобомизнинг дунё тилларига таржима қилинган асарлари, ҳикматлари намойиш қилинди.

7.JPG

19.JPG

10 272
Озода Бекмуродова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА